Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда тўрт нафар бемор тожливирусдан вафот этди. Пандемия натижасида ўлганлар сони 1126 кишига етди.
23-октябрь ҳолатига кўра 582 нафар бемор COVID-19 билан қайд қилинган. Энг кўп касалланганлар Ўш ва Боткен вилоятларида қайд этилган.
Бишкек шаҳри – 63;
Ўш шаҳри – 59;
Чуй вилояти – 81;
Ўш вилояти – 127;
Талас вилояти – 17;
Норин вилояти – 7;
Иссиқкўл вилояти – 29;
Жалолобод вилояти – 86;
Боткен вилояти – 113.
Мамлакатдаги тожливирус юқтирганларнинг умумий сони 54 588 тага етди.
Айни пайтда касалхоналарда 3139, уйда 2719 бемор ётибди.
Сўнгги кун давомида 324 киши COVID-19 дан соғайди. Тожливирусдан даволанганларнинг умумий сони 47.050 кишини ташкил этди.