2020-йилнинг 31-июль ҳолатига кўра Қирғизистоннинг умумий давлат қарзи 4 миллиард 824 миллион долларни ташкил этди. Ушбу сумманинг 654,41 млн. доллар (13,56%) ички қарз, 169 миллиард. доллар (86,44%) ташқи қарз. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Ҳисоботга кўра, энг катта қарз Хитойдан олинган.
Қирғизистон Хитойнинг Эксимбанкига 1,776 миллиард доллар тўлайди;
– Франция – 4,86 млн. доллар;
– Япония халқаро тараққиёт агентлиги – 244,84 млн. доллар;
– КвФ банки – 80,75 миллион доллар;
– Жанубий Кореянинг Эксимбанкига – 14,14 млн. доллар;
– Араб иқтисодий ривожланиш Қувайт жамғармаси – 7,14 млн. доллар;
– Саудия тараққиёт жамғармаси – 24,16 млн. доллар;
– Туркия ҳукуматига – 89,54 млн. доллар;
– Абу-Дабини ривожлантириш жамғармаси – 8,04 миллион доллар доллар қарз.
Вазирликнинг таъкидлашича, Қирғизистоннинг ташқи қарзларини камайтиришга ҳаракат қилинмоқда.
Қирғизистон бу йил ҳам чет элдан 338 миллион доллар молиявий ёрдам олди. Унинг 269 млн. доллари кредитдир.