Депутатлар Бош прокурорнинг истеъфосини бир овоздан қўллаб-қувватладилар

Олий Кенгаш депутатлари Қирғизистон Бош прокурори Ўткурбек Жамшитовни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Бугун ялпи мажлисда ушбу масала муҳокама қилинди.

Депутат Талант Мамитов йиғилиш олдидан журналистларга Қурманқул Зулушевнинг Бош прокурор лавозимига номзоди президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров томонидан илгари сурилганини айтди.

Қурманқул Зулушевнинг ўзи журналистларга Бош прокуратурага мурожаат қилиш тўғрисида оғзаки таклиф тушганини айтганди.

Аввалроқ Бош прокурор ўрнини депутат Талант Мамитов эгаллаши ҳақида хабар тарқалган эди.

Ўткурбек Жамшитов 2018 йил 26 апрелда Қирғизистон Бош прокурори этиб тайинланган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ