20-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда СOVID-19 билан касалланган икки бемор вафот этди. Биттаси Боткен вилоятида, биттаси Бишкекда қайд қилинган.
Пандемия бошланганидан бери тожливирус 1113 кишини ҳаётига зомин бўлди.
Сўнгги бир кунда СOVID-19 нинг 384 та ҳолати қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, энг кўп касаллик Боткен вилоятида аниқланган.
Бишкек – 42;
Ўш – 67;
Чуй вилояти – 27;
Ўш вилояти – 52;
Талас вилояти – 6;
Иссиқкўл вилояти – 15;
Жалолобод вилояти – 57;
Боткен вилояти – 118 та ҳолат қайд қилинган.
Мамлакатдаги тожливирус юқтирганларнинг умумий сони 52910 тага етди.
Айни пайтда 2690 бемор касалхоналарда, 2481 бемор уйда даволанмоқда.
20-октябрь ҳолатига кўра 276 бемор СOVID-19 дан соғайди.
Бишкек – 37;
Ўш шаҳри – 20;
Чуй вилояти – 20;
Ўш вилояти – 52;
Талас вилояти – 6;
Норин вилояти – 6;
Иссиқкўл вилояти – 29;
Жалолобод вилояти – 52;
Боткен вилояти – 54.
Тожливирусдан соғайганлар сони 46139 кишига етди.
Сўнгги 24 соат ичида Қирғизистонда сўнгги сутка давомида Ўш вилоятида тиббиёт ходими тожливирус юқтирди. Шунингдек шифо топганлар 18.
СOVID-19 касаллиги 3545 тиббиёт ҳодимига юққан, улардан 3184 нафари соғайди.