Раимбек Матраимов МХДҚга сўроқ қилиш учун чақирилди

Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов 20-октябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроқ қилиш учун чақирилди. Бу ҳақда «Акипресс»  хусусий манбаларга асосланиб хабар берди.

МХДҚ 19-октабрь куни  божхона хизматидаги коррупцияга алоқадор шахслар аниқланганлиги ҳақида хабар берган эди. Матбуот хизматининг хабар беришича, тергов давомида Раимбек Матраимовнинг қариндошлари ва коррупция схемаларига алоқадор 40 га яқин одам аниқланган.

Ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси божхона коррупцияси бўйича судгача тергов ишини олиб бормоқда.

Судгача бўлган тергов доирасида Давлат божхона хизмати фаолиятини текшириш, давлатга етказилган зарарни ҳисоблаш ва ушбу схемага алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича тегишли тезкор-тергов чоралари кўрилмоқда.

2019-йилнинг ноябрь ойида «Азаттиқ» радиоси, «Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни тергов қилиш лойиҳаси (OCCRP),  унинг қирғизистонлик ҳамкори «Kloop» медиаси Божхона хизматидаги коррупция схемасини ўрганиб чиққан эди.

Таъкидланишича, коррупция натижасида Қирғизистондан 700 миллион доллар ноқонуний равишда олиб чиқилган, бу давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов билан боғлиқ бўлиши мумкин эканлиги айтилган.

25-ноябрь куни Бишкекда жамоатчилиги тергов хулосалари асосида расмийлардан чора кўришни талаб қилиб, тинч митинг ўтказишган эди. Улар Раимбек Матраимовни ҳибсга олишни талаб қилишганди.

Шундан кейин МХДҚ Раимбек Матраимовни журналист тергови асосида гувоҳ сифатида сўроқ қилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси отиб ўлдирилган тадбиркор Айеркен Саймитига қарши таҳдидлар ҳақидаги даъволарни текширмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ