Тез тиббий ёрдам машиналарини сотиб олиш бўйича жиноий иш қўзғатилди

Молия полицияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа давлат идоралари ходимларига мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликлари учун жиноий иш қўзғатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 13 та тез тиббий ёрдам машиналари «Газель Соболь» (10 та машина) ва «Форд Транзит» (3 та машина) қиммат нархда сотиб олинган.

Бунга юқори мартабали мансабдор шахсларнинг алоқадорлигини аниқлаш учун фактлар текширилмоқда.

Жорий йилнинг июль ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 та тез ёрдам машинасини юқори нархларда сотиб олган эди. Бунга жами 764,9 минг доллар сарфланган.

Бу жамиятда катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ