Қирғизистон Европадан молиявий ёрдам сўради

Ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот бошқармаси хабар бермоқда.

19-октябрь куни бўлиб ўтган учрашувда Қазақбаев ва Буриан Қирғизистондаги сўнгги сиёсий вазиятни муҳокама қилдилар. Қазақбаев мамлакатдаги барча жараёнлар сиёсий, Қирғизистоннинг барча органлари қонуний ва барча бўлимлар нормал ишлаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Вазир Қазақбаев яқинда сайловлар ўтказилишини айтди. Бундан ташқари, у мамлакат бюджетини молиявий қўллаб-қувватлашни ва Қирғизистон ва Европа томонлари ўртасида молиявий битимлар бўйича музокараларни ташкил қилишни сўради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ