Ўшда коронавирусга чалинган шифокор соғайди

Ўш шаҳрида коронавирусни юқтириб олиб, жонлантириш бўлимида ётган тиббиёт ходими соғайиб уйига чиқарилди.

«Болалар юқумли касалликлари бўйича шифокор 3-апрелда Ўш вилоятлараро касалхонасига оғир аҳволда ётқизилган эди. Бишкек ва Ўш шаҳридаги ҳамкасбларининг ёрдамида у касалликни енгга олди», – дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг сони 147 нафарга етди. Бу умумий беморларнинг тўртдан бир қисмини ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаев сўзларига кўра, коронавирусга чалинган 13 тиббиёт ходими соғайган. Улардан олти нафари қайта фаолиятини давом эттирмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ