Яна 330 кишига тожливирус юқди

Қирғизистонда бугун, 14-октябрь ҳолатига кўра яна 330 кишига тожливирус ва зотилжам ташхиси қўйилган (COVID-19 U07.1 ва U07.2).

Янги қайд қилинганлар:

– Бишкек шаҳрида 68 киши;

– Ўш шаҳрида 36 киши;

– Чуй вилоятида 12 киши;

– Ўш вилоятида 74 киши;

– Талас вилоятида 9 киши;

– Иссиқкўл вилоятида 18 киши;

– Жалолобод вилоятида 70 киши;

– Боткен вилоятида 43 киши.

Республика тезкор штаби маълумотларига кўра, Қирғизистонда жами 50201 кишига тожливирус ва зотилжам ташхиси қўйилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ