Ўшда милиция ходимлари кучайтирилган тартибда ишлашда давом этмоқда

Қийин вазиятда, Ўшда провокацион юришлар ва жиноий ҳаракатларга йўл қўйилмади. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари кучайтирилган хавфсизлик режимида хизмат қилишда давом этмоқда. Уларга қийин вазиятда ёрдам берган милиция ходимлари ва халқ қўшини аъзолари билан биргаликда Ўшдаги вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолишмоқда. Бугунги кунда худди шу тартибга амал қилинмоқда. Ходимлар жиноятчилик ва ковид касаллигининг олдини олиш тўғрисида тушинтириш ишларини давом этмоқдалар. Ўш ички ишлар бошқармаси бошлиғи Мурат Бўрўновнинг буйруғи билан шаҳар ҳудудидаги бир неча кварталларга бўлиниб, милиция ходимлари томонидан тунда кечгача ишлайдиган аҳоли, давлат идоралари ва дўконлари сонига қараб тақсимланган. Ҳар бир кичик туманда масъул бошқарув ходимлари мавжуд. Қўнғироқларга жавоб бериш учун қўшимча тергов гуруҳлари тузилган. Халқ қўшинининг кўмаги билан Ўшда қонунийликни таъминлаш давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ