Ўтунбаева: «Президент ҳозир кетолмайди, у бизнинг қалқонимиз бўлиши керак»

Аввалроқ Сўўрўнбай Жээнбеков Рўза Ўтунбаева билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

24 kg нашри собиқ презизидент билан суҳбатлашганда, Рўза Ўтунбаева, Жээнбеков ҳозир истеъфога чиқмаслиги кераклигини айтди.

– Мен унга ҳозир кетолмаслигини айтдим. У нафақат ахлоқий жиҳатдан, балки аввало ўз халқига ва ўз ватанига хизмат қилишга қасамёд қилган. Аксинча, у биз учун қалқон бўлиши керак «.

Шунингдек, Жээнбеков мамлакатни ҳуқуқий майдонга олиб чиқиш кераклигини айтган.

«Вазият шу қадар тез ўзгариб боряптики, энди Сўўрўнбай Жээнбеков бизни нафақат ҳуқуқий майдонга олиб кириши, балки мамлакатни конституциявий доирага киритиши керак», деди собиқ президент.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ