Муфтиёт: Тинчлик ва омонлик учун Қуръон ҳатм қилинмоқда

Қирғизистондаги барча уламоларга Қуръон ўқиш ҳақида кўрсатма берилган. Бу ҳақда муфтий матбуот хизмати 12-октябрь куни хабар қилди.

Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев давлат барқарорлиги, халқ бирлиги ва мамлакат тараққиёти учун Қуръон ўқишни буюрди.

У диний ҳодимларга мурожаат қилиб, тожливирус даражаси яна кўтарилаётгани ва мамлакат келажаги ва халқ фаровонлиги учун ибодат қилиш кераклигини айтди:

«Келинглар, Аллоҳга мурожаат қилиб, бу касаллик такрорланмаслигини, халқимизга зарар етказмасини ёлвориб сўраб, ибодат қилайлик!»

Муфтий ҳар бир ўқилган Қуръон ҳатмини ҳисобга олишни муфтий аппарати бошлиғи Равшан Эратовга буюриб, диний ҳодимларни бу ишга беъпарво бўлмасликка ва Қуръон ўқишни билган барча қориларни Қуръон ўқишга даъват қилди.

Қуръон Қуръони карим – мусулмонларнинг муқаддас китоби ҳисобланади Қуръонни бошидан охиригача, биринчи сатрдан охиригача тўлиқ ўқиш.

Қирғизистонда март ойида бошланган тожливирус эпидемияси июль ойида авж олиб, 1000 дан ортиқ одамни ўлдирди. Вазият сентябрь ойида яхшиланган бўлса-да, сўнгги икки ҳафта ичида касаллик ва ўлим сони яна кўпайган.

4-октабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг мамлакат энди сиёсий инқирозга юз тутди. Пойтахтдаги тартибсизликлар натижасида бир киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар яраланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ