Вақтинчалик ёпилган муассасалар қайта очилди

Бишкекда вақтинча ёпилган муассасалар бугун, 12-октябрь куни қайта очилди. Давлат рўйхатга олиш хизмати маълумотларига кўра, мижозларга хизмат кўрсатиш марказлари, «Унаа» ва «Қирғизпочтаси» бўлимлари, архивлар одатдагидек ишламоқда. Ушбу муассасалар 9-октябрь куни Бишкекдаги воқеалар сабабли фаолияти тўхтатилган эди.

Бугунги кунда пойтахтдаги энг йирик савдо марказлари аввалгидек ишлаяпти.

4-октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин пойтахтда норозилик намойишлари бошланди. Ала-Тоо майдонидаги митинг ҳукуматнинг асосий биносига кириш билан якунланди. Кейинги бир неча кеча давомида шаҳарда оломон пайдо бўлди ва талон-тарож қилиш хавфи туфайли кўплаб муассасалар ёпилди. Кечаси халқ қўшинлари қўриқлашди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ