Қора-Сув туманини вақтинчалик Қапар Адиев бошқармоқда

Капар Адиев – Қора-Сув туманига вақтинчалик раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимининг ўринбосари Меҳринса Жўраева маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Қапар Адиев туман ҳокими Тилек Матраимовнинг биринчи ўринбосари бўлган. Ҳоким 24-сентябрь куни меҳнат таътилига  чиққанлиги сабабли Қапар Адиев  ҳокимнинг вазифасини бажарувчи бўлган. Тилек Матраимовнинг таътил муддати 21-октябрда тугайди.
 Аввалроқ туманда халқ томонидан ҳокими этиб Руслан Маматов исмли киши тайинланган эди. Тилек Матраимов 6 октябрь куни Ўзбекистонга қочиб кетаётганда ҳибсга олинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ