Яна 298 кишига тожливирус юқди

  Бугун, 12-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 298 кишига тожливирус ва пневмония ташхиси қўйилган. Республика тезкор штабининг маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён Қирғизистондаги 49528 кишида COVID-19 касаллиги аниқланган.

Янги қайд қилинганлар:

– Бишкек шаҳрида 59 киши;

– Ўш шаҳрида 33 киши;

– Чуй вилоятида 13 киши;

– Ўш вилоятида 51 киши;

– Талас вилоятида 3 киши;

– Иссиқкўл вилоятида 13 киши;

– Жалолобод вилоятида 40 киши;

– Боткен вилоятида 86 киши.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ