COVID-19: Яна 306 кишига тожливирус ташхиси қўйилди

11-октябрь куни соат 11:00 га қадар Қирғизистонда 306 та янги тожливирус касаллиги қайд этилди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

Маълумотларга кўра, тожливирусни юқтирганларнинг умумий сони мамлакат бўйлаб 49 230 кишига етган.

Кун давомида қайд қилинган янги ҳолатлар: Бишкек – 53, Ўш – 54, Чуй вилояти – 20, Ўш вилояти – 52, Талас вилояти – 2, Норин вилояти – 9, Иссиқкўл вилояти – 12, Жалолобод вилояти – 63, Боткен вилояти. – 41.

Шу билан бирга, бир кунда 168 киши тожливирусдан соғайган, соғайганларнинг умумий сони 44 395 кишига етган.

Маълумотга кўра, Бишкекда 24, Ўшда 13, Чуй вилоятида 10, Ўш вилоятида 35, Норин вилоятида 5, Талас вилоятида 7, Иссиқкўл вилоятида 6, Жалолобод вилоятида 44 ва Боткен вилоятида 24 бемор тожливирусдан даволанди.

Бундан ташқари, бир кун ичида мамлакат бўйлаб 22 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган.

Улар: Ўш шаҳрида 6 та, Боткен вилоятида 4 та, Ўш вилоятида 8 та ва Жалолобод вилоятида 4 та.

Умуман олганда, мамлакатда COVID-19 билан касалланган 3415 та ҳолат қайд этилган, шундан 3085 та тиббиёт ҳодими соғайган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ