Сўнгги 24 соат ичида Қирғизистонда яна тўрт киши тожливирусдан вафот этди. Республика штаби маълумотларига кўра, Ўш вилоятида бир киши, Боткен вилоятида икки киши ва Жалолобод вилоятида бир киши вафот этган.
9-октабр ҳолатига тожливируснинг 275 та янги касаллиги қайд этилди.
Бишкек шаҳрида – 40;
Ўш шаҳрида – 25;
Чуй вилоятида – 28;
Ўш вилоятида – 49;
Талас вилоятида – 2;
Иссиқкўл вилоятида – 10;
Жалолобод вилоятида – 47;
Боткен вилоятида – 74 ҳолат қайд этилган.
Мамлакатда жами 48617 киши тожливирус билан касалланган. 44 минг 97 киши даволанди ва 1 минг 77 киши вафот этди.