Ўшнинг марказий майдонида вазият барқарор

Ўш шаҳрининг марказий майдонида бугун, 9 октябрь куни вазият барқарор.

Маълумотларга кўра, бешта бўз уйнинг иккитаси кечқурун олиб кетилган. Қолган 3 та бўз уйда Сўўрўнбаи Жээнбековнинг тарафдорлари қолмоқда.

Тинчлик митинги иштирокчиларидан бирининг сўзларига кўра, мамлакатда барқарорлик пайдо бўлгандагина, бўз уйлар ечиб ташланади. Унгача тинч митинг туманлардан келган тарафдорлар билан давом этади. Бугун тунда ҳаво совуқлиги сабабли 30 бола шаҳар ҳокимлигида тунаб қолишди. Айни пайтда 60 дан ортиқ намойишчилар майдонда қолишмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ