8-октябрь ҳолатига кўра тўрт киши тожливирусдан вафот этди

8-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда тўрт киши тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов бугун матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Биттаси Бишкекда, биттаси Ўшда ва иккитаси Боткенда вафот этди.

8-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда 245 киши тожливирус билан рўйхатдан ўтган. Касал юқтирган одамларнинг умумий сони 48 минг 342 кишига етди. Уларнинг 43 минг 957 нафари даволаниб, 1 минг 73 нафари вафот этди.

Шу кунларда 2 минг 857 киши даволанмоқда. Уларнинг 1491 нафари уйда, 1366 нафари касалхоналарда даволанмоқда.

Маълумотларга кўра, мамлакатдаги 2317 ўриндан атиги 45 фоизи фойдаланишда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ