Ўш шаҳрида тожливирус тарқалишининг олдини олиш учун кузатув кучайтирилади

 Ўшда тожливируснинг иккинчи тўлқинининг олдини олиш учун санитария назоратини кучайтириш зарур. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугун Фуқаро муҳофазаси штабининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Саибжан Турдуев, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўшдаги вакиллари, таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари, шаҳар ва вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.

 Йиғилишда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш орқали касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича кучайтирилган тартибда ишлашга кўрсатма берилди.

«Энди шаҳар қаттиқ назорат остида. Биз барча фуқароларни юзқоп кийишга ва жамоат жойларида антисептик воситалардан фойдаланишга чақирамиз. Агар оммавий тадбирларга бормасангиз, бу бизга катта ёрдам бўлади. Махсус штаб вакиллари барча ҳудудлардаги муассасалар ва жамоат жойларини текширади. Ҳар душанба куни Ўш шаҳридаги бозорлар дезинфекция учун ёпилади. Фуқаролардан карантин қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз «, – деди Турдуев.

Штабнинг аъзолари карантин қоидаларига риоя қилмаганлар жавобгарликка тортилишини қўшимча қилишди.

Касалхоналарнинг аҳволи

Ўш шаҳар клиник шифохонаси болалар юқумли касалликлар шифохонасининг эски биноси капитал таъмирланиб, 180 ётоқ жой тайёрланди. Бундан ташқари, октябрь ойининг бошларида 100 ўринли янги бино фойдаланишга топширилади. Ўш шаҳар касалхонасининг эски биноси 100 ўринли бўлиб, ҳозирда ишлаяпти. Ўш шаҳрида жами 380 та жой вирус тарқалганда ишлашга тайёр, бундан ташқари заҳирадаги бинолар мавжуд. Ҳимоя кийими, кислород концентратори, ИВЛ қурилмалари етарли. Хабарларга кўра, дори икки ойлик заҳираси билан олинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ