28-сентябрь ҳолатига кўра, бир фуқаро COVID-19 касаллигидан вафот этди. У Ўш вилоятида қайд қилинган. Тожливирусдан ўлганлар сони 1064 кишига етди.
Сўнгги кун ичида COVID-19 касаллигининг 104 янги ҳолати қайд этилди. Улар:
– Бишкек – 19;
– Ўш – 8;
– Чуй вилояти – 6;
– Ўш вилояти – 18;
– Талас вилояти – 1 та;
– Норин вилояти – 2;
– Иссиқкўл вилояти – 3 та;
– Жалолобод вилояти – 10;
– Боткен вилоятида – 37 янги ҳолат қайд этилган.
Мамлакатда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 46 355 тага етди.
700 касал касалхоналарда, 1520 бемор эса уйда даволанмоқда.
28 сентябрь ҳолатига кўра, икки тиббиёт ходимига тожливирус ташхиси қўйилган. Улардан бири Ўшда, иккинчиси Иссиқкўл вилоятида аниқланган.
Сўнгги сутка давомида касалхоналарда 3 тиббиёт ходими ва уй карантинида бўлган 22 тиббиёт ходими соғайиб чиққан.
COVID-19 вирусини жами 3241 тиббиёт ходими юқтирган, улардан 2976 нафари даволанган.