Бир кунда 108 нафар бемор даволаниб, 88 киши янги қайд қилинди

Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда COVID-19 касаллиги билан 88 янги бемор қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, энг кўп ҳолатлар Боткен ва Ўшда аниқланган:

—Бишкек – 9;

—Ўш – 1;

—Чуй вилояти – 8;

—Ўш вилояти – 24;

—Талас вилояти – 3;

—Норин вилояти – 1;

– Иссиқкўл вилояти – 5 ҳолат;

—Жалол-Обод вилояти – 8;

—Боткен вилояти – 29.

Мамлакатда тожливирус инфекциясини юқтириб олганларининг умумий сони 45630 тага етди. Вирусдан ўлганларнинг умумий сони 1063 кишини ташкил қилади.

Айни пайтда 539 бемор касалхоналарда, 1677 бемор уйда даволанмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида тожливирус билан касалланганларнинг беш нафари тиббиёт ходимларидир. Улар: Бишкекда – 1, Ўш вилоятида – 1,

Боткен вилоятида – 3 ҳолат.

Шунингдек тўрт нафар тиббиёт ходими касалхоналардан чиқарилди. 23 тиббиёт ходими уй карантинидан чиқарилди.

COVID-19 вируси 3208 тиббиёт ходимига юққан, улардан 2874 нафари даволанган.

Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда 108 киши COVID-19 дан даволанди. Улар:

-Бишкек – 10;

– Ўш шаҳри – 11;

– Чуй вилояти – 10;

– Ўш вилояти – 31;

-Норин вилояти – 2;

– Талас вилояти – 4;

– Иссиқкўл вилояти – 13;

– Жалолобод вилояти – 12;

– Боткен вилояти – 15.

Тожливирусдан даволанганларнинг умумий сони 41 минг 904 кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ