Ўш шаҳридаги қурол-яроғ дўконлари ёпилади

6-сентябрдан бошлаб Ўшда қурол сотиш тақиқланди. Бу ҳақда Ўш ИИБ матбуот котиби Абсатар Тавакалов маълум қилди.

Унга кўра, 20-сентябрдан бошлаб Ўшда қурол сотадиган дўконлар вақтинча ёпилади.

“Ички ишлар вазирлигининг буйруғига биноан, Ўшда ўқотар қурол сотиш вақтинча тақиқланди. Ҳозирда махсус рухсатномалар асосида қурол сақлайдиган фуқароларга қурол сақлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қурол-яроғ дўконлари сайловгача вақтинча ёпиқ бўлади », – деди Тавакалов.

Ўшда қурол сотадиган 4 дўкон бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ