Қирғизистонда автотранспорт воситаларини вақтинча яшаш жойидан рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди

Қирғизистонда «Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш» автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилди. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда.

Бу билан транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини автоматлаштирилгани айтилмоқда.

«Қирғизистонликлар ўзларининг автомобилларини яшаш жойларидан қатъи назар, ўзларининг мавжуд манзиллари бўйича рўйхатдан ўтказишлари мумкин.» Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш «автоматлаштирилган ахборот тизимида ягона маълумотлар базаси яратилди.» Автотранспорт «компаниясининг барча бўлинмалари ҳар бир ҳудудга оид давлат рақамлари билан таъминланган», – деб ёзилади маълумотда.

Ушбу тизим доирасида рўйхатдан ўтган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар тўпланиб сақланади. Кейин шунга қараб машина тегишли равишда таҳлил қилиниб ва назорат қилиниши таъкидланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ