Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 489 нафарга етди.

Республикада 17 апрел ҳолатига кўра, коронавирус юқтирган 23 одам аниқланди.

Беморларнинг 135 нафари Ўш вилоятида, 102 нафари пойтахт Бишкекда, 73 нафари Ўш шаҳрида аниқланган.

Шу билан Қирғизистонда корнавирусга чалинганларнинг сони 489 кишини ташкил қилди. Уларнинг 223 нафари эркак, 266 нафари аёллар. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 93, Ўш вилоятида – 135, Ўш шаҳрида – 73, Чуй вилоятида – 28, Бишкек шаҳрида – 102, Баткен вилоятида – 5, Норин вилоятида – 45, Иссиқкўл вилоятида – 8.

Юқумли касалликдан 5 киши вафот этиб, 114 киши тузалган. Касалхоналарда эса 370 киши ётибди — уларнинг 13 нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида тўрт бемор қолмоқда.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7 593 кишини ташкил қилади. Уларнинг 1 612си беморларнинг оила аъзолари.

Жами бўлиб  30379 кишидан таҳлил олиниб, 17-апрелга келиб 29 550 кишининг таҳлил натижаси чиқди. Бир сутканинг ичида 1133 анализ ўтказилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ