Жорий йилнинг январ-май ойларида Қирғизистоннинг ташқи ва икки томонлама савдо айланмаси 2 миллиард 125,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019-йилнинг январь-май ойларига нисбатан 22,7 фоизга кам. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси январь-май ойларида 104,2 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 26,3 фоизга кам.
Биринчи беш ойда (январь-май) Ўзбекистонга экспорт 45,4 миллион долларни, импорт 58,8 миллион долларни ташкил этди.