МСКга ҳужжатларни фақат уч партия бенуқсон тақдим этди

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, парламент сайловларида қатнашиш учун фақат учта партия ҳужжатларни бенуқсон тақдим этган. Улар – «Ота-Макон» -( «Ата Мекен»), «Бир Бўл» – («Бир Бол») ва «Ватанпарвар» – ( «Мекенчил») партиялари.

Бошқа партиялардан номзодлар тўғрисида маълумотлар етарли эмас, баъзиларининг рўйхати эса тўлиқ эмас. Икки кун ичида (25-26 август) камчиликларни тузатиш имконияти мавжуд.

24-август куни партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиш якунланиб,  17 партия қоидаларга риоя қилингани айтилган. Бироқ, «Қирғизистон» («Кыргызстан»)  партияси ҳужжатларни топшириш шартларини бузганлиги маълум бўлиб, 25 августда ҳужжатлари ортга қайтарилган.

120 мандатли Олий Кенгаш депутатлари партия рўйхатлари бўйича ҳар беш йилда бир марта сайланадилар. Кейинги сайлов 4 октябр куни бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ