Болалар боғчаларининг қандай ҳолатда ишлаши айтилди

Мактабгача таълим муассасалари ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятга қараб, болаларнинг ва ўқитувчиларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирмаслик шарти билан ҳудудий санитария-эпидемиология назорати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш марказларининг қарори билан ишлайди.

Таълим ва фан вазирлиги мактабгача таълим муасасаларининг фаолиятини қайта тиклаш мақсадида,  ҳозирги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда июнь ойида буйруқ чиқарган.

Унга кўра, карантиндан кейин тожливируснинг тарқалишини олдини олиш учун болалар боғчаларини қайта тиклаш бўйича махсус қўлланма тайёрланиб, барча болалар боғчаларига тарқатилган ва вазирликнинг веб-сайтига жойлаштирилган. Бундан ташқари, болалар боғчалари учун санитария-гигиена талабларига риоя қилиш шартларини тушунтириш учун махсус вебинарлар ташкил этилган.

Маҳаллий ҳокимият ва ҳудудий санитария-эпидемиология марказларидан рухсат олган болалар боғчалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган санитария-эпидемиология қоидаларининг, нормалар алгоритмини бажаришга мажбур.

Қирғизистонда 1600 дан ортиқ мактабгача муассасалар мавжуд.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ