МСК «Қирғизистон» партиясини сайловдан четлатди

«Қирғизистон» партиясининг Марказий сайлов комиссиясига тақдим этган ҳужжатлар қайтариб берилади. Ушбу Қарор Марказий сайлов комиссиясининг 25 августдаги йиғилишида қабул қилинди. Йиғилишда комиссиянинг 9 нафар аъзоси иштирок этиб, улардан 8 нафари таклифни қўллаб-қувватлади. Сабаби, ҳужжатларни партиянинг ваколатли вакили топширмаган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Сайлов Комиссиясининг ишчи гуруҳи «Қирғизистон» партиясининг ҳужжатларини ваколатли вакили тақдим қилмаганлигини айтиб,  партиянинг ҳужжатларини қайтариб беришни таклиф қилган эди. Шунингдек ваколатли вакили Эльвира Абелдиеванинг сўзларига кўра, у соғлиғи билан боғлиқ ҳолатда қатнаша олмаганини айтган.

Хабарларга кўра, «Қирғизистон» партияси тегишли ҳужжатларни 25 август куни соат 18:00 дан кейин Марказий сайлов комиссиясига олиб келгани айтилган. Шу сабабли, бошқа партия вакиллари «Қирғизистон» қонунни бузганини, бунинг учун махсус баҳо берилиши кераклиги талаб қилишган. Бироқ, партия раҳбари Канатбек Исаев ҳамма нарса қонун доирасида эканлигини ва ҳужжатлар МСКга махсус вакил томонидан топширилганини айтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ