Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси: Россия-Қирғизистон-Россия рейси сентябрда очилиши мумкин

Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенқуловнинг айтишича, пандемиядан олдин Россия ва Қирғизистон ўртасида ҳафтасига 50 та рейс амалга оширилар эди.

Шу кунгача Россия ва Қирғизистон ўртасида ҳафтасига бешта рейс амалга оширилиб турди. Энди 10 га етказишни мақсад қилганмиз. Бу ҳақда Аликбек Жекшенқулов Спутник Қирғизистон радиосига берган интервюсида айтиб ўтди.

Аликбек Жекшенқулов

Унга кўра, сентябр ойидан бошлаб Россия-Қирғизистон-Россия рейслари тўлиқ очилиши мумкин.

«Халқ орасида Россия-Қирғизистон рейслари 1-сентабр куни очилади» деган миш-мишлар тарқалмоқда. Бу нотўғри фикр. Ҳа, ҳозирда сентябрда рейсларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, аммо бу 1-сентябрдан бошлаб дегани эмас. Икки мамлакат ўртасидаги пандемиягача ҳафтасига 50 марта самолетлар парвоз қилиб турган экан. «Шу туфайли, талаб катта эканлигини тушуниб турибмиз. Аммо мен одамларни сабрли бўлишга, ҳар қандай маълумотларга ишонмасликка ва фақат расмий манбаларни тинглашга чақираман», – деди Жекшенқулов.

Элчи, уч йил давомида Россия Федерациясига меҳнат муҳожирлари кира олмайди» деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтиб, чегаралар очилса, тожливирус бўйича маълумотнома билан учиш мумкинлигини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ