Барча аэропортлар куну-тун ишлашга тайёрланди

Пандемия сабабли бир муддат ёпиқ бўлган Қирғизистондаги барча аэропортлар йўловчиларга куну-тун хизмат кўрсатишга тайёр. Санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган зарур ускуналар ўрнатилди ва мутахассислар қоидаларга ўргатилди. Бироқ, бошқа давлатлар билан транспорт алоқаларини тиклаш бўйича музокаралар ҳали якунланмади.

Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов 24-август куни президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан тожливирус туфайли эпидемиологик ҳолатини муҳокама қилиш учун учрашуви чоғида расман маълум қилди.

Тожливирус вабоси туфайли Қирғизистон 2020-йилнинг март ойидан бошлаб ички ва халқаро рейсларни тўхтатди. Хориждаги ватандошлар чартер рейсларида олиб келинмоқда.

Июнь ойидан бошлаб фақат Бишкек-Ўш-Бишкек рейслари амалга оширилди. Хабар қилинишича, Жалолобод, Боткен ва Иссиқкўл аэропортлари сентябрь ойида ишлай бошлайди.

7-август куни Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан парвозлар қайта тикланди. Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар Бишкекнинг маршрутини очиш таклифига ҳозирча ижобий жавоб беришмади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ