Жалолобод вилоятида 1000 га яқин ўқувчида телефон, 200 дан ортиқ оилаларда замонавий телевизорлар йўқлиги аниқланди

Жалолобод вилоятида 950 ўқувчида уяли телефон йўқ, 264 оилада замонавий телевизорлари йўқ. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакилининг ўринбосари Ирисбек Изабеков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу дастлабки маълумот, шунинг учун ҳам суриштирув ишлари давом этмоқда. Ўқувчиларнинг янги ўқув йилида Интернетда ўқишга тайёрлиги таҳлили олиб борилмоқда. 20-август ҳолатига кўра 950 ўқувчида уяли телефон йўқлиги аниқланган эди.

“Дастлаб биз онлайн ўқитишга ўтганимизда, 2500 ўқувчининг уяли телефони, 950 дан ортиқ оилаларда телевизор йўқ эканлиги айтилган. Қайта текшириш натижасида уларнинг кўпчилигида мобил телефонлар борлиги аниқланди.

Телевизори бор бўла туриб, йўқлиги айтган баъзи оилалар билан гаплашганимизда, улар «биз телевизор бериб қоласизлар дея йўқ деганмиз» деганлар ҳам бўлган. Шу сабабли, 20-август ҳолатига кўра 950 ўқувчи уяли телефонларга муҳтожлиги бор, 264 оилада эса телевизор йўқ экани айтилди. Бу умуман телевизор йўқ дегани эмас, эскирган, ишламаётганлари бор экан. Аммо улар бўйича қайтадан таҳлиллар бўлмоқда. Ҳақиқий эҳтиёжмандларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш керак. Қўшимчалар ёки қисқартиришлар бўлиши мумкин. Болаларнинг эҳтиёжларини ҳал қилиш йўллари ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу масала август кенгашмасида ҳам муҳокама қилинади ”, – деди Изабеков.

Жалолобод вилоятида жами 235000 ўқувчи бор. Уларнинг 22 минг 279 нафари бу йил биринчи марта мактаб остонасидан ўтишади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ