Қирғизистонда қишда электр энергияси ўчирилмайди

Қишда Қирғизистонда электр узилишлари бўлмайди. Бу ҳақда Саноат ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раҳбари Эмил Ўсмўнбетов маълум қилди.

Унга кўра, «Электр станциялари»  ОАЖ электр энергиясига чекловлар қўйишни режалаштирмайди.

“Аввал хабар берганимиздек, энергия объэктларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Барча ишлар белгиланган тартибда ва куз-қиш иситиш мавсумига тайёр бўлади”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, 24-август ҳолатига кўра Тўқтоғул сув омборидаги сув ҳажми 14 миллиард 666 миллион кубометрни ташкил этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ