Бўғимлар оғриб, уйқу бузилади. Август ойида кучли магнит бўрони бўлиши мумкин

Ер шари бўйлаб август ойида кучли магнит бўронлари кутиляпти. Бу ҳақда   “Известия” нашри ёзмоқда.

Ўртача интенсивликка эга магнит бўрони 10 августга тўғри келади, бу инсонларда қон босими пасайишига олиб келади.

Синоптикларга кўра 13-14 августдаги магнит бўронлари кучсизроқ бўлади. Шунга қарамасдан, метеосезувчан инсонларни бош оғриғи, ҳатто мигрень безовта қилиши мумкин.

Магнит бўронларининг энг кучлилари августнинг охирги декадасига тўғри келади: 21-22 август ҳамда 29 август. Кишилар шу кунлари ўзларини нохуш ҳис этишлари, уйқу бузилиши, мигрень ва бўғимлардаги оғриқлардан қийналишлари мумкин, дейишмоқда экспертлар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ