Қирғизистонда 70 ёшгача бўлган эркакларнинг 48 фоизи чекишади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Қирғизистондаги вакили пулмонолог Алийна Алтимишеванинг сўзларига кўра, ўлимга сабабчи бўлган, юқумли бўлмаган тўртта касалликнинг асосий сабабчиси сигарет чекиш ҳисобланади.

Қирғизистонда куч-қуввати бор 70 ёшгача бўлган эркакларнинг 48 фоизи сигарет чекишади. Бу ҳақда Алийна Алтимишева Спутник Қирғизистон радиосига берган интервюсида айтиб ўтди.

Унга сўзларига кўра, мамлакатда чекувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

«Дунёда энг кўп ўлимга олиб келадиган тўртта юқумсиз касаллик мавжуд. Улар юрак-қон томир касалликлари, ўпка касалликлари, саратон ва қант-диабети. Афсуски, бу касалликларнинг асосий сабабчиси сигарет чекишдир. Демак, сигарета чеккан одамлар ўз ҳаётларини хавф остига қўйишмоқда. Масалан, ҳар бир инсон ҳозирги кунда 70-80 ёшгача яшаши керак. Аммо сигарет чекиши натижасида уларнинг ҳаёти қисқаради. Ҳозир Қирғизистонда 70 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли эркакларнинг 48 фоизи чекишади», – деди Алтимишева.

Шифокорнинг такидлашича, чекувчилар сонини камайтириш учун ҳукумат сигарет нархини ошириши ва унинг рекламасини тақиқлаш керак.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ