Сўнгги сутка давомида 420 кишида тожливирус ва зотилжам қайд қилинди. (COVID-19 U07.1 ва U07.2). Бу ҳақда бугун, 2-август куни Республика тезкор штаби маълум қилди.
Янги рўйхатга олинган беморлар:
– Бишкек шаҳрида-112 киши;
– Ўш шаҳрида -19 киши;
– Чуй вилоятида- 13 киши;
– Ўш вилоятида -55 киши;
– Иссиқкўл вилоятида -98 киши;
– Жалолобод вилоятида -79 киши;
– Боткен вилоятида -21 киши;
– Талас вилоятида -8 киши;
– Норин вилоятида – 15 киши.
Шундай қилиб, Қирғизистонда жами 36 минг 719 бемор рўйхатга олинди.