COVID-19:30-июлда 631 янги ҳолат қайд қилиниб, 17 киши вафот этди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 17 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар  ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Бишкек шаҳри бўйича — 9, Ўш шаҳрида — 4, Чуй вилоятида — 2, Норин вилоятида —2, Жалолобод вилоятида — 4 ҳолат.

Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,364 ни ташкил қилмоқда.

Сўнгги бир кун давомида мамлакатда тожливируснинг 631 та янги ҳолати қайд этилди. Улар:

— Бишкек шаҳрида — 118;

-Ўш шаҳрида — 89;

— Чуй вилояти — 81;

— Ўш вилояти —74;

— Талас вилояти — 27;

— Норин вилояти — 13;

— Иссиқкўл вилояти — 94;

— Жалолобод вилояти — 85;

— Боткен вилояти — 50 та ҳолат.

Қирғизистонда тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 35 143 кишига етди.

30 июль ҳолатига кўра, бир кун ичида 1131 бемор шифо топди ва шифохоналардан чиқарилди. Касалликдан даволанганларнинг умумий сони 24 минг 474 кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ