БМТ фаол Азимжон Асқаровнинг қамоқдаги ўлимини текширишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг қамоқдаги ўлим ҳолатини мустақил тергов қилишга чақирди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармасининг матбуот котиби Элизабет Тросселлнинг 28 июль куни Женевада журналистларга айтишича, “унинг ўлими юзасидан зудлик билан холис, таъсирчан тергов ўтказиш зарур”. Тросселлнинг қўшимча қилишича, халқаро ҳуқуққа биноан унинг оиласи товон талаб қилиш ҳуқуқига эга.

25 июл куни 69 ёшли Азимжон Асқаров 47-сонли аҳлоқ тузатиш муассасасида вафот этди. Жиноий жазони ижро этиш муассасасининг хабар қилишича, 24 июл куни у “ўпканинг ўнг томон пневмонияси” ташхиси билан 19 сонли колониядан келиб тушган.

Аввалроқ, Азимжон Асқаровнинг жиддий бетоблиги ҳақида унинг адвокати Валерьян Вахитов хабар қилди.

Азимжон Асқаров Жалолобод вилоятининг Бозор Қўрғон туманида яшаган ва ҳуқуқ ҳимояси фаолияти билан шуғулланган. 2010 йилнинг июнидаги воқеалардан кейин тартибсизликларни ташкиллаштириш ва милиция ходимини ўлдиришда ҳамиштирокчи гумони билан қўлга олинди. Барча инстанциялардаги судлар қарори билан у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2017 йилнинг 24 январида Чуй вилоят суди янгидан очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриб чиқишга киришди, аммо барибир аввалги қарорни кучида қолдирди. 2020 йилнинг 13 майида бу қарорни Олий суд ҳам ўз кучида қолдирди.

2016 йилда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси Асқаров иши бўйича ўз хулосасини берди. Унда қайд этилишича, қамоқда қолар экан Азимжон Асқаров қийноқларга учраган, шунингдек, тиббий ёрдам ва тўсиқсиз одил суд ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шу муносабат билан ҳуқуқ ҳимоячиси шу йилнинг февралида Бишкекнинг туманлараро судига мурожаат қилиб, ҳукумат БМТнинг қўмитаси қарорини бажармаётганликда айблаган эди. ҚР Олий суди 15 июнь куни хабар тарқатиб, Бишкек маъмурий суди ҳуқуқ ҳимоячисининг Қирғизистон ҳукуматига қарши даъвосини кўриб чиқишни тўхтатганини маълум қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ