Ўш вилоятида 6 ойгача етадиган дори-дармонлар ва 3 ойгача етадиган ҳимоя воситаларининг заҳираси мавжуд. Бу ҳақда Республика штаби маълум қилмоқда.
Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари Байиш Юсуповнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Ўш вилоятида 6 ойгача дори-дармонларнинг ва 3 ойгача етадиган ҳимоя воситаларининг заҳираси мавжуд.
Қорасув туманида 29 жойда 1087 ўринли кундузги касалхоналар ва 5 жойда 173 ўринли тиббий муассасалар ўз фаолиятини олиб боришмоқда.
Жорий йилнинг 20 июль ҳолатига кўра Ўш вилоятида 5700 ўринли 300 га яқин кундузги касалхоналар очилган.