Бошланғич ва битирувчи синфлар 1 сентябрдан мактабга боришлари мумкин

Ўқув йили бошланишининг вариантларини ишлаб чиқиш учун экспертлар гуруҳи тузилди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим бошқармаси бошлиғи Марат Усеналиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вариантлардан бири – масофавий, ҳозирда видеодарслар суратга олинмоқда.

У эпидемиологик вазиятга қараб бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилаётганини таъкидламоқда.

«Биз таҳминий учта вариантни таклиф қилмоқдамиз. Биринчиси, – башланғич 1-4 синфлари, 9 синфлар ва 11-синфлар ўқишни бошлайди. Нима учун? Биринчи синф ўқувчисига мактабга келиб, ўқитувчи кимлигини, парта нима эканлигини англаб олсин. Ўқитувчилар ўз ишларини бошласин. Бу А вариант.


Б варианти. 1-синф ўқувчилари ўртасида жадвал тузамиз. Болалар ҳафтасига икки марта мактабга боришади. Бир синфда 40 нафар ўқувчи бўлса, улардан 20 нафари ўқийди ҳар бир ўқувчи биттадан партада ўтиради. Масофа сақланди. У душанба ва сешанба кунлари ўқиса, қолганлари уйидан вазифасини олишади. Ота-оналарга WhatsApp орқали маслаҳат берилади. Ўқувчиларнинг қолган қисми чоршанба ва пайшанба кунлари келади. Жума куни ўқитувчиларга қўшимча услубий кун берилади. Ушбу вариант қандай натижа беради – ўқитувчи ҳафталик иш вазифасини битириб, қонуний маошини олади, санитар нормаларига риоя қилинади, ўқувчи ўзини мактабда ҳис қилади.

9-синфда  натижалар чиқади, бу билимнинг асосий кафолати ҳисобланади. Биз  давлат намунасидаги қанча ҳужжат рўйхатга олинганлигини билишимиз керак. 11-синф битирувчилари», – деди Усеналиев.

Унинг айтишича, мутаҳасислар иккинчи вариантни таклиф қилмоқдалар: 1 ва 11-синф ўқувчилари мактабга борадилар. «Шунингдек, учинчи ва тўртинчи вариантлар ҳам мавжуд», деди у.

Усеналиевнинг таъкидлашича, консультатив гуруҳи, штаб, мутаҳасислар барча вариантлар устида ишламоқда.
 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ