Қирғизистондаги энг коррупциялашган бешта давлат идорасининг рейтинги эълон қилинди

Миллий статистика қўмитаси коррупциялашган ҳокимият идоралари рейтингини эълон қилди. Унда 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун аҳолининг давлат ва маҳаллий ҳокимиятларга бўлган ишончининг индекси эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, индекс +100 ва -100 балл шкаласи бўйича ҳисобланади.

Давлат божхона хизмати ҳали ҳам рўйхатнинг юқори қисмида бўлмоқда. Қирғизистонликлар бу  идорага -15.4 балл қўйишган. Иккинчи ўринда -3,4 балл билан Давлат жазони ижро этиш хизмати, учинчи ўринда Давлат суд экспертизаси хизмати +2,8 балл билан қайд қилинган.

Коррупцияга белигача ботган идораларнинг тўртинчи ўринида Солиқ хизмати (5,3 балл) билан Архитектура, қурилиш ва уй-жой агентлиги бўлмоқда (5.8).

Ярим йил аввал қирғизистонликлар Соғлиқни сақлаш вазирлигини коррупция ботқоғига ботган олдинги беш маҳкамалар сафига киритдилар. Бу сафар ушбу маҳкама 8 балл билан анти-рейтингнинг еттинчи қаторида бўлмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллий бошқарув идораларида (50.3) коррупция даражаси паст деб баҳоланган. Аҳолининг шунга ўхшаш баҳоларини Миллатлараро муносабатлар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича  агентлик билан ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхоналари  олдилар. Иккала орган ҳам 49,5 балл олди.
 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ