Пандемия даврида ҳижоб кийиб намоз ўқишга тайёргарлик қилаётган шоу-бизнес вакиллари

Хонанда Айпери Қубиқ қизи ҳижоб кийиб, бошига рўмол ўралди. Қўшиқчи хоним ҳижоб билан тушган фотосуратини ўзининг Instagram саҳифасига юклади.

Маълумки, Айпери Қубиқ қизи аввал ҳам Ислом дини ҳақида кўп ваъзларни айтган. Хонанданинг мухлислари унинг қарорини қўллаб-қувватлашди ва унга муваффақият тилашди.

Айперининг айтишича, унинг оиласи ҳам унинг қарорини қўллаб-қувватлаган. Дин йўлида юришни бошлаган қўшиқчи ҳозирча саҳнани тарк этиш ҳақида ўйламаган.

Сўнги кунларда хонанда Малика Дина ҳам ҳижоб ва узун кўйлак кийган фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

У Ислом динини ўрганаётганини ва намоз ўқишга тайёргарлик кўраётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, таниқли телебошловчи Нурзат Тўқтўсунова ҳам ҳижоб кийиб, рўмол ўрашга ўтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ