Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1654 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 17-июлда тожливирусга қарши курашиш республика штаби маълум қилди.
U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси;
U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония).
17-июль ҳолатига кўра лабораториявий тасдиқланган тожливируснинг 603 ҳолати клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган тожливирус ёки зотилжамнинг 1051 ҳолати қайд қилинди.
Бишкек шаҳри – 613;
Ўш шаҳри – 67;
Чуй вилояти — 272;
Ўш вилояти —125;
Талас вилояти —76;
Норин вилояти — 39;
Иссиқкўл вилояти — 234;
Жалолобод вилояти — 134;
Боткен вилояти — 94;
Март ойидан буён Қирғизистон бўйлаб 23 543 кишидан тожливирус билан зотилжам қайд қилинди.