Бишкек шаҳрининг қозиси Садриддин Маджитов вафот этди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати бугун, 10-июлда маълум қилди.
Марҳумни сўнги манзилга кузатиш маросими 11-июлда Боткен вилояти Қадамжой туманидаги Ўрикзор овулида бўлиб ўтади. У қандли диабет касаллиги билан оғриб юрган эди.
С.Маджитов 1972-йилнинг 22-июнида Тожикистон Республикасининг Яван туманидаги Қирғизиобод қишлоғида таваллуд топган.
Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси унинг яқинларига таъзия изҳор қилади.