Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 6 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Вафот этган беморлар:
Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида – 90 ёшдаги эркак киши;
Жайил ҳудудий шифохонасида 2 фуқаро — 70, 69 ёшдаги икки аёл;
Жалолобод вилоят шифохонасида 2 фуқаро — 49, 53 ёшдаги эркак киши;
Норин вилоят шифохонасида — 61 ёшдаги эркак киши;
Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 122 кишига етди.