Қирғизистонда эпидемиологиявий ҳолат барқарорлашгунига қадар Жума намози вақитинчалик ўқилмай, ушбу намоз ўрнига пешин намози мустақил равишда ўқиладиган бўлди. Ушбу тартиб 9-июлда Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг (муфтиёт) Уламолар кенгаши қарори асосида қабул қилинди.
Муфтиёнинг маълумотига кўра, тожливируснинг ёйилиш ҳавфли бўлаётгани туфайли беш вақт намоз масжидларда санитар талабларга риоя қилинган шаклда ўқилаверади.
Жаноза намозини марҳумнинг яқин қариндошлари ва озчилик одамлар иштирокида уйда ўқишлик таклиф қилинади.
Муфтиёт фуқароларни ҳукумат қабул қилган ҳимояланиш тадбирларини бажаришга дават қилди.
Қирғизистонда жорий йилнинг март ойидан бошлаб жума намози вақтинчалик тақиқланган. Майнинг сўнгида эса жума намозига рухсат берилган эди.