Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 4 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Вафот этган беморлар:
Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 77 ёшдаги эркак киши;
Жайил ҳудудий шифохонасида 2 нафар фуқаро 55 ёшдаги эркак киши ва 62 ёшдаги аёл;
Қизилқия ҳудудий шифохонасида 68 ёшдаги эркак киши;
Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 116 кишига етди.