Ўшда яшовчилар ўликхонадан марҳумларнинг мурдаларини олиб ўтувчи йўлни тўсиб қўйишди. Нима учун?

Кеча, 7-июлда Ўш вилояти шифоханасининг ўликхонасидан чиққан тобутларни уйларимиз олдидан олиб ўтилмасин деган талаб билан йўл тўсган фуқаролар тарқалишди. Бу ҳақда Ўш вилояти шифохонасидан хабар қилишган.

Ўликхонанинг ёнида жойлашган ётоқхона яшовчилари тожливирусдан вафот этган фуқаролардан уларга ҳам касал юқиши мумкин деган фикрда йўл тўсишган.

«Аммо у йўлдан бошқа йўл йўқ бўлгани сабабли тушинтириш ишлари олиб борилди, қайта йўл очилди. Касалликдан вафот этган марҳумларни санитар қоидаларга риоя қилган ҳолда тез ёрдам машинаси билан олиб чиқишади», – деб шифохонадан маълум қилишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ