Янги рекорд: Қирғизистонда яна 205 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 22-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 205 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов маълум қилди.

Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3356 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 10 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан.

Янги қайд қилинган беморлар:

Бишкек шаҳри –  82;

Чуй вилояти — 33;

Ўш вилояти — 20;

Ўш шаҳри –  25;

Жалолобод вилояти — 8;

Талас вилояти — 6;

Норин вилояти — 19;

Боткен вилояти — 2;

Иссиқкўл вилояти — 10;

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ