Қирғизистонда 21-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 170 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3151 нафарни ташкил қилмоқда, 2011 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 37 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Янги қайд қилинган 170 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
Бишкек шаҳри – 56;
Чуй вилояти — 43;
Ўш вилояти — 22;
Ўш шаҳри – 14;
Жалолобод вилояти — 19;
Иссиқкўл вилояти — 15;